Бугун, 15 июль куни тонгда Жаҳон чемпиони, Рио-2016 Олимпиадаси финалчиси Шаҳрам Ғиёсов ўзининг проф боксдаги 3-жангида мексикалик Даниэл Эчеверрияга қарши рингга кўтарилди.
Жанг 1-раунднинг ўзидаёқ якунига етди. Шаҳрамнинг кучли зарбасидан Даниэл нокаутга учради ва жангни давом эттира олмади.
Шаҳрам бунгача проф рингда 2 та жанг ўтказиб, уларнинг ҳар иккисида ғалаба қозонганди (1 таси нокаут билан). Мексикалик боксчи эса 24 та жанг ўтказиб, уларнинг 19 тасида ғалаба қозонган (17 таси нокаут). 5 та жангда мағлубиятга учраганди (2 таси нокаут).
Шу тариқа Шаҳрам проф боксдаги ўзининг 3 ғалабасига эришди.
Изоҳ (0)