• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Владимир Норов: Дунё ҳамжамияти Ўзбекистонни тан олмоқда

    Сиёсатчи Владимир Норовнинг айтишича, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида резолюциянинг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг янги минтақавий сиёсати халқаро ҳамжамият томонидан тан олинганини ва қўллаб-қувватланганини билдиради, деб ёзади Sputnik.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    «Жорий йилнинг 22 июнида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан биринчи марта қабул қилинган махсус ‘Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётини таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш’ резолюцияси бу шубҳасиз, Марказий Осиё учун тарихий аҳамиятга эга воқеа бўлди», — деб таъкидлади Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов.

    Сиёсатчининг айтишича, ушбу резолюциянинг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг янги минтақавий сиёсати халқаро ҳамжамият томонидан тан олинганини ва қўллаб қувватланганини билдиради.

    Ушбу тарихий ҳужжатнинг лойиҳаси Ўзбекистон томонидан Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, 55 та давлат мазкур резолюциянинг ҳаммуаллифлари бўлишди.

    Ушбу ташаббус Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 2017 йилнинг сентябрь ойида Нью-Йоркда бўлиб ўтган 72-сессиясида илгари сурилган эди.

    Норовнинг фикрича, минтақа давлатларининг барқарор ривожланиши ва хавфсизлиги билан боғлиқ кўплаб саволларнинг ечими бевосита Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар даражаси ва минтақавий ҳамкорлик самарадорлигига боғлиқ.

    «Шу мақсадда Ўзбекистон Марказий Осиёда жойлашган барча давлатлар билан ўзаро манфаатли ва ҳурматга асосланган муносабатларни ривожлантириш учун қатъий ва аниқ қадамларни қўймоқда. Ўзбекистоннинг минтақа бўйича янги сиёсати бу ерда мавжуд ва йиғилиб қолган масалаларни ечишда ўз вақтида ва самарали жавоб бўлди. Бунда минтақавий яқинлик, ишонч ва ўзаро тушуниш, муаммоли масалалар оқилона келишувлар асосида ҳал этиш муҳим рол ўйнамоқда», — деди сиёсатчи.

    Норовга кўра, бугунги кунда Марказий Осиёда ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама барқарор ва самарали ҳамкорликни амалга ошириш учун барча зарур шарт-шароитлар мавжуд.

    Юқори технологияга асосланган ишлаб чиқаришни ҳамкорликда янада ривожлантириш, агросаноат сектори ва туризм соҳасини такомиллаштириш, иқтисодиётнинг реал секторига йирик хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун улкан салоҳият мавжуд.«Албатта, барчамиз йўлнинг бошида турганимизни англаб етмоқдамиз, Марказий Осиёнинг хавфсизлиги ва умумий фаровонлигини таъминлашда олдинда биргаликда катта ишларни амалга оширишимиз лозим. Бу борада ‘эришилган марраларда тўхтаб қолмаслик’, ҳамкорликда олдинга ҳаракат илиш муҳимдир», — деди Норов.

    Сиёсатчининг фикрича, сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни очиқлик, инклюзив, ўзаро манфаатли ва ишонч руҳида ривожлантириш керак.

    Хусусан, транспорт-коммуникация соҳасида ўзаро боғлиқликнинг янги нуқталарини излашга қаратиш, мамлакатларни ривожлантириш стратегияларининг ўзаро «кесишиш»и учун ҳаракат қилиш масалаларига эътибор қаратиш лозим.

    «Фикримизча, ушбу йўналишда, Марказий Осиё мамлакатлари ўрта ва узоқ истиқбол учун минтақавий хавфсизлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш соҳасида аниқ мақсад ва вазифаларни, шунингдек, уларга эришиш йўлларини ўз ичига олган умумий стратегик аҳамиятга эга концепцияни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир», — деди дипломат ва Марказий Осиё минтақасининг гуллаб-яшнаши Евроосиё минтақасида тинчлик ва барқарорлик мустаҳкам ўрнатилишида катта аҳамиятга эгалигини қўшимча қилди.

    13.07.2018, 09:43   Изоҳ (0)   21341
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шерзод Шерматов: Халқ таълими вазирлиги тизими ходимларининг ойлик маошларини бир неча фоиз эмас, балки бир неча баробар ошириш зарур!

    13.07.2018, 09:05

    Ўзбекистон ИИВда икки бошқарма ва бир институт раҳбари ўзгарди

    13.07.2018, 08:47

    Ғофур Раҳимов Ўзбекистон ИИВ қидирувидаги шахслар рўйхатидан ўчирилди

    13.07.2018, 08:32

    Ўзбекистонда Ягона инвестиция портали яратилади

    13.07.2018, 08:11

    Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади

    13.07.2018, 07:45

    Тошкентнинг Миробод туманидаги гўзаллик салони ёниб кетди

    13.07.2018, 07:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.