Навоий вилояти ИИБ ЁХБга 2 июль куни соат 12:00 да Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 йўлида ёнғин юз бергани ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЁХБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар бермоқда.
Ўт ўчирувҳcилар тезда ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғинни ўчирган.
Маълум бўлишича, Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Д.Н. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомобиль Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 йўлининг 150 километрида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида Lacetti русумли автомобиль бутунлай ёниб зарарланган.
Ёнғинга автомобилнинг электр симларида қисқа туташув сабаб бўлгани аниқланди.
Изоҳ (0)