Польшанинг Ополье шаҳри яқинида Robinson-44 вертолёти ҳалокатга учради. Унинг бортида бўлган уч кишидан икки нафари ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, вертолёт Домецко қишлоғи четида, одамларнинг уйлари ва трассадан бир неча ўн метр узоқда қулаган. Шифокорлар учинчи кишининг ҳаёти учун курашмоқда.
Ҳодиса жойида қутқарувчилар ва полиция иш олиб бормоқда. Ҳалокат сабаби ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)