Тожикистон ИИВ ходимлари мамлакат собиқ энергия вазири Диловар Гуловнинг ўғлини ҳибсга олди. Собиқ мансабдорнинг ўғли милиционерни дўппослаганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда «СНГ» хабар берди.
Ички ишлар идоралари маълумотларига кўра, йигит 8 июль куни кечқурун Душанбе шаҳрида милиционерни дўппослаган, кейин эса қочиб кетган. Унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Кичик Гулов ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорларига яхши таниш ҳисобланади. Уч йил аввал у ойнаси қорайтирилган машинани бошқаргани учун жаримага тортилган. 2018 йилнинг март ойида эса безорилик учун жавобгарликка тортилган.
Диловар Гуловнинг акаси Ашраф Тожикистон президентининг куёви ҳисобланади.
Изоҳ (0)