• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Арзон уй»ларнинг нархи кескин ошди. Тошкентда ижтимоий ҳимояга, уй-жойга муҳтож аҳоли қолмадими?

    «Халқ сўзи» газетасида арзон уй-жойларнинг нархи кескин ошиб кетганлиги боис юзага келаётган норозиликлар ҳақидаги мақола чоп этилди. Қуйида мақола эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Бугунги кенг миқёсли ўзгариш ва ислоҳотлар натижасида одамларнинг ҳаёти яхшиланиб, келажакка умид ҳисси кучайди, десак муболаға бўлмайди. Айниқса, янги ва арзон уй-жойга эга бўлаётган ёш оилаларнинг қувончи чексиз. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 22 ноябрдаги «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори айнан аҳолининг энг эҳтиёжманд қатламини уй-жой билан таъминлашни кўзда тутади.

    Бироқ сўнгги икки ҳафта ичида таҳририятга кўплаб юртдошларимиз қўнғироқ қилиб, қурилаётган арзон уй-жойларнинг нархи кескин ошиб кетганидан норозилигини билдирмоқда. Бунинг сабабларини таҳлил қилиб, одамларнинг дардини жамоатчиликка етказишимизни сўрамоқда. Ана шундай юртдошларимиз орасида Бобур Жонибеков ҳам бор.

    — Хабарингиз бор, Президентимиз қарори билан пойтахтимизнинг Сергели туманида арзон уй-жойлар қурилмоқда, — сўз бошлади у. — Мен ҳам ўтган йили навбатга ёзилиб, уй олиш ҳуқуқини қўлга киритган эдим. Йил сўнгида биринчи тўловни ҳам амалга оширдим. Унда квартиранинг бир метр квадрати учун 2 миллион 841 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 48 миллион сўм бошланғич бадал тўлаганман. Бу тўловни амалга ошириш учун ойлигимдан орттириб йиққаним урвоқ ҳам бўлмади. Таниш-билишлардан қарз кўтаришга тўғри келди. Ҳартугул, ўз уйим бўлса, ижара пули тўламасам, қутулиб кетарман, деб ўйлагандим. Аммо чучварани хом санаган эканман.

    — Нима, уйни бермайдиган бўлдими?

    — Йўқ, муаммо умуман бошқа томонда. Яқинда бизга янги хабар келди. Унга кўра, «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК МЧЖнинг 2018 йил 29 майдаги хатларига асосан, биз олаётган уйнинг нархи 3 миллион 981 минг 697 сўм этиб белгиланибди. Шунинг учун биринчи тўлов нархи ҳам ошиб, қўшимча пул тўлашимиз талаб этилар экан. Кам таъминланган, кўп болали оилалар, ижарада яшаб, кунлик харажатини зўрға қоплайдиганлар шунча пулни қаердан топади?

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Дарҳақиқат, Бобурнинг гапларида жон бордай. Ўз номи билан ижтимоий ҳимояга, уй-жойга муҳтож аҳоли учун қурилаётган хонадонларнинг нархи бунчалик кескин ошишининг сабаби нимада? Ҳисоблаб чиқилса, эндиликда бундай уйларнинг бошланғич бадали 100 миллион сўм атрофида бўлади. Нархлар ошгандан кейин нафақат биринчи тўлов, балки олинадиган кредит миқдори ҳам ортади. Қарабсизки, давлат ишида ишлаб, ойликка куни қолган одамлар бундай уйни орзу қилмаса ҳам бўлаверади. Аммо биринчи тўловни тўлаб қўйганларчи? Неча йилдирки сабр билан уйининг битишини интизор кутаётганларчи?

    — Уйларнинг нархи ошиши бўйича бизга тегишли ташкилотдан хат келгани учун аҳолини хабардор қилдик, — дейди Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари мажмуаси бош мутахассиси Беҳзод Назаров. — Уйларнинг нархларини белгилаш алоҳида комиссия томонидан амалга оширилади. Бунга сабаб қурилиш моллари нархининг ошгани бўлса керак. Таҳлилларга кўра, бу йил қурилиш материаллари нархи 26 фоизга ортган.

    Ҳокимлик мутасаддисининг берган маълумотига кўра, шу вақтгача туман комиссиясига 2 мингдан ортиқ ариза келиб тушган бўлиб, 1300 таси кўриб чиқилган. Шундан 748 та оилага уй бириктирилди. Уларнинг 238 таси айни пайтда янги уйларига кўчиб ўтиб, яшаб келмоқда. Бу йилги ҳисоб-китобларга кўра, туманнинг уй-жойга муҳтож аҳолиси учун 546 та хонадон ажратилган ва биринчи тўловлар тўланган.

    Бу биргина тумандаги аҳвол. Аммо пойтахтнинг жами 11 туманини олиб қарайдиган бўлсак, яна неча минглаб аҳоли арзон уй-жойга эга бўлиш умидида тўловни амалга оширган. Нархларнинг кескин ошиши уларни ҳам ташвишга солгани бор гап. Чунки тўловлар ортгач, тўлов имкониятлари ҳам қайтадан ҳисобланиши керак. Уйга муҳтож бўлган билан уйли бўлиб қолди, дегани эмас. Етарлича маблағингиз бўлмаса, кўчада қолсангиз ҳам, ўн йиллаб ижарама-ижара сарсон юрсангиз ҳам фойдаси йўқ.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Аслида, арзон уй-жойлар нима учун бундай нархда берилади? Бунинг сабаби унда ишлатилаётган қурилиш ашёларининг аксарияти маҳаллий маҳсулотлар эканлигидир. Шунингдек, қурилишда ишлатиладиган техника ва бошқа қурилиш молларига давлатимиз томонидан божхона ва солиқ имтиёзлари берилган. Бу ҳам бинонинг таннархини туширади.

    Шундан келиб чиқадиган бўлсак, янги қурилаётган уй-жойлар бошқаларига қараганда арзон, оддий аҳолининг сотиб олишга қурби етадиган даражада бўлмоғи керак. Аммо юқоридаги нархларни кўриб, бошқа турдаги уйлар билан деярли тенглашганига гувоҳ бўляпмиз. Ёки уларга берилаётган имтиёзлар олиб ташландими?

    Менинг қўшимча пул тўлашга барибир қурбим етмайди, — дейди Бобур суҳбатимиз сўнгида. — Биринчи қилган тўловимни қайтариб олмоқчиман. Аммо шунча кутганим, орзуларимнинг сароб бўлаётганига ачинаман. Яна шунча пул тўплаш учун қанча ишлашим кераклигини ҳисоблаб кўриб, ҳушим бошимдан учади. Бизнинг ҳам дардимизни тинглаб, ечимини топиб бера оладиган бормикан?..

    Масалага ойдинлик киритиш мақсадида «Тошшаҳар қурилиш инвест» билан боғланишга ҳаракат қилдик. Аммо натижа чиқмади. Маълумот марказидан олган телефон рақамларини ҳеч ким кўтармади. Шундан сўнг Тошкент шаҳар ҳокимлигига хат йўлладик. Ҳокимликдан жавоб келгач, масалага яна батафсил қайтамиз. Ҳозирча эса мутасадди ташкилотлар масалага ўз муносабатини билдириб, президентимизнинг хайрли ташаббуслари асосида ушалаётган орзулари армонга айланаётган минглаб одамларнинг дардини тўғри англашига умид қилиб қоламиз.

    11.07.2018, 20:55   Изоҳ (0)   52413
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сенат бир ойлик ҳарбий хизматни ислоҳ қилиш ва чақирув ёшини кичрайтиришни таклиф қилмоқда

    11.07.2018, 20:25

    Наманган вилояти вакиллари сув таъминоти борасида Чимкент тажрибасини ўрганди

    11.07.2018, 17:45

    «Жартепа» чегара божхона постида 4 ойда 9666 дона порнографик материал ушлаб қолинди

    11.07.2018, 17:32

    Самарқанддаги тиббиёт бирлашмаларида суицидга қарши курашиш хоналари ташкил этилди

    11.07.2018, 17:18

    Ўзбекистонда гилос экспорти ўтган йилга нисбатан қарийб 3 минг тоннага кўпайди

    11.07.2018, 16:50

    Андижонда 59 кишига фуқаролик паспорти топширилди

    11.07.2018, 16:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:43

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20

    Россия ва Украина аскарларнинг жасади алмашинуви борасида зиддиятга бормоқда

    Дунё | 8 июн, 21:10

    Ўзбекистонда фан учун янги ўсимлик тури кашф этилди

    Ўзбекистон | 8 июн, 20:50

    Британияда 140 йил аввал чўккан кема топилди

    Дунё | 8 июн, 20:20

    Россия Украинанинг марказий ҳудудига бостириб кирганини даъво қилмоқда

    Дунё | 8 июн, 19:55

    Криштиану Роналду: “Биз хотиржаммиз ва ўз кучимизга ишонамиз”

    Спорт | 8 июн, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.