Таиланднинг Пхукет ороли яқинида ҳалокатга учраган «Феникс» кемаси қурбонлари сони 44 тага етди. Бу ҳақда 10 июль, сешанба куни Bangkok Post газетаси берган маълумотга таяниб таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳалокат оқибатида 3 киши бедарак йўқолган.
Пхукет провинцияси губернатори Норрапат Плодтонгнинг сўзларига қараганда, 1 кишини кема босиб қолган, унинг жасади ҳамон сув остида қолмоқда. Ҳукумат 40 метр чуқурликка чўккан кемани ер сиртига чиқаришни режалаштирмоқда.
5 июль, пайшанба куни бортида 100 дан ортиқ киши бўлган 2 та кема — «Феникс» ва «Серенат» Пхукет яқинида бўронга дуч келиб ағдарилиб кетгани хабар қилинган. «Серенат» бортида бўлган 39 кишининг барчаси қутқариб қолинган.
Сўнгги маълумотларга қараганда, «Феникс»нинг чўкиши оқибатида 44 киши ҳалок бўлган, 3 киши бедарак йўқолган. Йўловчилардан 54 нафари тирик қолишга муваффақ бўлган. Жумладан, 5 нафар хитойлик турист экскурсияга боришдан бош тортган эди.
Аввалроқ, «Феникс»нинг ҳалокатга учраши оқибатида камида 40 киши вафот этгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)