FAO (БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти) инвестиция бўлими иқтисодчиси Андрей Ярмак Шарқий Европа мева ва сабзавот етиштирувчиларининг асосий рақобатчиларини санаб ўтди, деб ёзади Spot.
«Молдова, Украина ва Ўзбекистон — Шарқий Европа ва Марказий Осиёда энг тез ўсувчи мева-сабзавот етиштирувчилар. Ўзбекистон узоқда жойлашган бўлса-да, у баъзи сегментларда Польша учун жиддий хавф солади, чунки бир неча йилдан кейин гилос ва музлатилган сабзавотлар экспортга кўп чиқарилади. Шунингдек, у Шарқий Россияни арзон олма билан таъминлайди, бу эса Европа олмасига бўлган талабга ўз таъсирини ўтказади», — деди эксперт Польша ОАВларига берган интервьюсида.
Изоҳ (0)