Ўзбекистон фуқароси Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида юз берган ЙТҲда ҳалок бўлди, деб хабар беради «Казинформ».
ЙТҲ Доссор — Қулсари — Бейнов трассасида юз берган. 27 ёшли ўзбекистонлик фуқаро бошқараётган Lada Largus русумли автобус ағдарилиб кетган. Авария оқибатида ҳайдовчидан ташқари бир нафар йўловчи ҳам ҳалок бўлган, яна бир неча йўловчи шифохонага жойлаштирилган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)