Фарғона вилоятининг Қува туманида 4 июль куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Юзия қишлоғида жойлашган «Юзия» МФЙ биноси олдида ҳайдаб кетаётиб, шу маҳаллада яшаган М.Б.ни уриб юборди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳодиса оқибатида жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳайдовчи эса жиноятини яшириш учун унинг жасадини Тошлоқ тумани, Заркент қишлоғи, Навоий кўчасидан оқиб ўтувчи ариққа ташлаб кетган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ушбу ҳолатга гувоҳ бўлган, ҳайдовчи ёки машина ҳақида маълумотга эга бўлганлардан ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига хабар бериш ёки 102 телефон рақамига қўнғироқ қилиш сўралган.
Изоҳ (0)