• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Калининградда аниқланган 73 йиллик қошиқ эгаси Самарқанддан топилди

    Калининградда ўзбек аскарининг 73 йил олдин йўқотган қошиғи топилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Мазкур хабардан сўнг «Дарё» таҳририятига Самарқанд вилояти Пайариқ туманидан мурожаат қилиб, Жайнак Холматовнинг яқинлари ҳақида маълумот беришди. «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев Жайнак Холматовнинг яқинлари билан учрашди.

    Жайнак Холматовнинг синглиси Иқбол Холматованинг фарзандлари, невара ва эваралари. Иқбол Холматованинг 7 ўғил, 3 қиз фарзандлари бўлган. Фото: «Дарё»

    Жайнак Холматовнинг синглиси Иқбол Холматованинг фарзандлари, невара ва эваралари. Иқбол Холматованинг 7 ўғил, 3 қиз фарзандлари бўлган. Фото: «Дарё»

    Пайариқ тумани ҳозирги Кўктепа маҳалласи (аввалги Ҳуррият колхози) Чандир қишлоғига бордик. Бу ерда бизни Жайнак Холматовнинг жияни Бахтиёр Балқиев кутиб олди. 1950 йилда туғилган Бахтиёр ака Жайнак Холматовнинг синглиси Иқбол Холматованинг фарзандлари бўларкан. Оилада катта фарзанд бўлган Бахтиёр ака тоғалари ҳақида фақат онаси айтиб берган хотираларнигина эслай олишини айтиб ўтди.

    Жайнак Холматовнинг жияни Бахтиёр Балқиев. Фото: «Дарё»

    Жайнак Холматовнинг жияни Бахтиёр Балқиев. Фото: «Дарё»

    — Жайнак тоғам ҳақида фақат онам худо раҳматлининг айтганларини айтиб бера оламан. Тоғам Жайнак Холматов 1942 йилда урушга кетган. Урушга киргунга қадар онам билан хат ёзишиб турган. 1944 йилда «Биз урушга киряпмиз» деган хат келган. Бу тоғамнинг энг сўнгги хати бўлган. Шундан сўнг ҳеч қандай хат келмаган деб айтиб берарди онам, — дея хотирлаб ўтди Бахтиёр Балқиев. — Улар оилада икки ўғил, икки қиз бўлган. Онам 1925 йилда туғилган. Онамнинг айтиб беришича, 1923 йилда Жайнак тоғамиз, 1920 ёки 1921 йилда Қўшбоқ тоғамиз туғилган. Энг кенжа сингиллари Холжон Холматова 1928 йилда туғилган.

    Жайнак Холматовнинг синглиси Иқбол Холматова. Фото: «Дарё»

    Жайнак Холматовнинг синглиси Иқбол Холматова. Фото: «Дарё»

    Бахтиёр Балқиевнинг билдиришича, қошиқда ёзилган Бурқут посёлкаси эмас, балки Бурқут почта хизмати ҳисобланган. Ўша вақтда юборилган ҳамма хатлар шу ном остида келган.

    — Жайнак тоғам ҳақида ҳатто Россиядан ҳам телефон қилиб сўрашди. Тоғаларимнинг шарифи (отчествоси) бўлмаган. Колхозимиз номи Ҳуррият бўлган. Бурқут посёлка бўлмаган. Бурқут почта хизмати бўлган, — дейди Бахтиёр ака.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ушбу қишлоқда яшовчи 1936 йилда туғилган Муртоз бобо Қодировнинг айтишича Жайнак Холматов урушга кетганда 17 ёшда бўлган. Ҳали оила қурмаган йигит ўз хоҳиши билан урушга кетган. 82 ёшли Муртоз бобо Жайнак Холматов билан ака-укаларнинг фарзандлари эканлигини таъкидлаб ўтди. Суҳбат чоғида Муртоз бобонинг биринчи берган саволи «Жайнак акамнинг қабри топилдими?» деган савол бўлди.

    Жайнак Холматовнинг амакиваччаси (ўнгда) 82 ёшли Муртоз бобо Қодиров. Жияни Бахтиёр Балқиев (чапда, синглиси Иқбол Холматованинг ўғли). Фото: «Дарё»

    Жайнак Холматовнинг амакиваччаси (ўнгда) 82 ёшли Муртоз бобо Қодиров. Жияни Бахтиёр Балқиев (чапда, синглиси Иқбол Холматованинг ўғли). Фото: «Дарё»

    — Бизлар беш ака-уканинг фарзандлари битта ҳовлида турардик. Амакиваччаларим Қўшбоқ, Жайнак, Иқбол ва Холжонлар отамнинг қўлларида катта бўлишган. Отам колхоз раиси эди. Жайнак акам 4—5 ёшлар бўлганимда аравачага солиб судраб юрганларини эслайман. Ўша даврларда туғилганлик гувоҳномаси жуда кеч бериларди. Фаслларга ёки бўлмасам пишиқчиликка қараб туғилган кунини ёзиб қўйишарди. Урушга бораман деган йигитларнинг ёши етмаса, улар ёшини катта қилиб кўрсатишган. Жайнак акам ҳам 17 ёшида урушга кетди, — деб хотирлайди Муртоз бобо Қодиров.

    Жайнак Холматовнинг акаси Қўшбоқ Холматов. Финляндиядаги уруш ва иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Каттақўрғон туманидаги ҳарбий қисмда ишлаган вақтда олинган сурат. Фото: «Дарё»

    Жайнак Холматовнинг акаси Қўшбоқ Холматов. Финляндиядаги уруш ва иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Каттақўрғон туманидаги ҳарбий қисмда ишлаган вақтда олинган сурат. Фото: «Дарё»

    Жайнак Холматов урушга кетган вақтларида ёш йигит бўлган. Оиласи бўлмаган. У кишининг синглиси Иқбол Холматованинг 10 нафар, Холжон Холматованинг эса 6 нафар фарзандлари бўлган. Жайнак Холматовнинг жияни Бахтиёр Балқиевнинг ҳам 10 нафар фарзанди бор.

    05.07.2018, 11:35   Изоҳ (0)   56252
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Каттақўрғонда аёлни қип-яланғоч ечинишга мажбур қилган милиция ходими ишдан бўшатилди. Унга нисбатан жиноий иш очилган

    05.07.2018, 11:30

    Россияда автобуси бузилиб, трассада қолиб кетган ўзбекистонликлар ўз ватанларига йўлни давом эттирди

    05.07.2018, 11:03

    Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати: Аёлни ечинтирган ходим терговчи эмас

    05.07.2018, 10:53

    Тошкент, Фарғона, Навоий ва Наманганда тиббиёт ходимлари пуллик тиббий кўрикдан ўтказилаётгани маълум бўлди

    05.07.2018, 10:40

    «Отангга бор, онангга бор. Фақат Иттифоқни безовта қилма!» Ёшлар иттифоқи — ўртада сарсон яна ёшлар

    05.07.2018, 09:45

    Ўртачирчиқда қўшни аёлнинг уйига бостириб кириб, пичоқ ўқталган босқинчи қўлга олинди

    05.07.2018, 09:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.