Тошкент вилояти Зангиота тумани Чиғатой-Оқтепа қишлоғидаги қишлоқ шифокорлик пункти 40 кун ичида мукаммал таъмирланиб, ишга туширилди. Бу ҳақда муассаса томонидан «Дарё»га маълум қилинди.
Қишлоқ шифокорлик пунктида олти нафар шифокор, 18 нафар ўрта ва уч нафар кичик тиббий ходимнинг 10826 нафар қишлоқ аҳолисига малакали тиббий хизмат кўрсатиши учун барча шароитлар яратилди.
Муассасани таъмирлаш учун Зангиота тумани ҳокимиятининг 304 миллион сўм ҳамда ҳомийларнинг 30 миллион сўмдан ортиқ маблағи жалб қилинди. Ҳокимлик мутасаддилари ва қишлоқ фаолларининг саъй-ҳаракатлари билан 55 кунга тузилган шартнома муддатидан 15 кун олдин тўлиқ бажарилди.
Изоҳ (0)