«Самарқанд аэропорт» чегара божхона пости томонидан 2018 йилнинг шу кунига қадар жами 102 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, улар бўйича 426,9 миллион сўмлик товар-моддий қимматликлар ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Зарафшон».
Ушбу ҳуқуқбузарликларнинг барчаси «яшил йўлак»ни танлаган йўловчилар томонидан содир этилган. Аниқланган ҳуқуқбузарликдан 4 таси — вояга етмаган шахслар порнографияси ҳамда та’қиқланган диний ақидапарастлик мазмунидаги материлларни Республика ҳудудига олиб ўтишга уриниш ҳолатларини ташкил этиб, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилди.
Шунингдек, 8 та ҳолатда 577,22 грамм заргарлик буюмлари, 9 та ҳолатда тиббий амалиётда фойдаланишга яроқсиз бўлган 1510 дона дори воситаси ва тиббиёт буюми, 69 та ҳолатда 8119 та порнографик мазмундаги ва шафқатсизликни тарғиб этувчи маҳсулотлар, 50 дона патрон гилзасини ҳам айнан «яшил йўлак» ниқобида қонунга хилоф равишда олиб кирилиши фош этилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона тартиб қоидаларини бузган шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ишлар юритилган.
Изоҳ (0)