Лондоннинг «Арсенал» клуби ўз сафига Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Сократис Папастатопуласни қўшиб олганини билан расман эълон қилди.
30 ёшли Сократис «Арсенал» билан узоқ муддатли шартнома имзолаган. У лондонликлар сафида 5-рақам остида тўп суради.
«Арсенал» грециялик ҳимоячи учун 16 миллион фунт стерлинг тўлагани айтилмоқда.
Маълумот учун аввалроқ «Арсенал» «Байер Леверкузен» дарвозабони Бернд Ленони ҳам ўз сафига қўшиб олганди.
Изоҳ (0)