• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Сарпомдаги нарсаларни сотиб кун кўряпмиз». «Бунёдкор» стадиони ходимлари 6 ойдан бери маошсиз ишлаяпти

    Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 13-туридан ўрин олган «Пахтакор»— «Бунёдкор» учрашувидан сўнг «қалдирғочлар» устози Миржалол Қосимов жамоасининг мавсум аввалидан бери мукофот пулларини олмаётганини таъкидлаган эди.

    Фото: «Mytashkent.uz»

    Фото: «Mytashkent.uz»

    Маълум бўлишича, нафақат клуб, балки жамоанинг «Бунёдкор»(эндиликда «Миллий стадион») стадиони атрофида ҳам муаммолар борлиги ойдинлашди. Мазкур ҳолат Миллий олимпия қўмитаси президенти ҳамда ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан бўлган суҳбат давомида ҳам муҳокама этилди.

    Умид Аҳмаджонов: Сўнгги 4-5 йил ичида клубда пул йўқ, қийналяпмиз деган раҳбар бекорларнинг бештасини айтибди

    «Стадионнинг 250 дан зиёд ишчи ходимлари ярим йилдан буён ойлик-маош олмайди. Тасаввур қиляпсизми, уларнинг ҳам оиласи бор, бола-чақаси бор»,— деб таъкидлаганди Аҳмаджонов. Бу орада «Championat.asia» нашри ҳам стадион ходимларининг 6 ойдан бери маош олмаётгани ҳақида хабар берди.

    Вазиятга бироз бўлса-да ойдинлик киритиш мақсадида «Дарё» стадион ишчи-ходимлари билан боғланди.

    Беш ой бўлди, мана олтинчи ойдирки, январь ойидан бошлаб ойлик маош олганимиз йўқ. Июнь бўлса ҳам ойликдан дарак йўқ. Кўплаб техник ходимлар (асосан, аёллар, айримлари бева) уйидаги гиламларини сотиб тирикчилик қилмоқда. Ўзим турмушга чиқмаганман, сарпомдаги нарсаларни сотиб кун кўряпмиз, отам йўқ, онам эса касал. Уйда боқувчиман, дорига эса пул йўқ. Прокуратурага ёздик, Девон (Президент девони)га ёздик, фойдаси бўлмаяпти. Меҳнат вазирлигига, Бош вазир Ариповга ҳам ёздик, ҳеч ким кўриб бермаяпти. Ҳеч ким ойлик кечикаётганлигини сабабини айтгани йўқ. 5 ойдан «бери кутинглар, сабр қилинглар», дейишади. Бўлди бошқа гап йўқ. Уят бўлса ҳам айтаман, макулатура, «баклажка» йиғиб йўлкира қиляпмиз. Баъзи аёлларимиз эса «мусорка»лардан «баклажка» йиғиб топшириб йўлкира қиляпти. «Бунёдкор» стадионида 70 га яқин техник ходимлар (аёллар, асосан фаррошлик билан шуғулланишади) ишлайди. «Бунёдкор» стадионида ҳеч ким офисдагилар ҳам бухгалтерлар ҳам маош олгани йўқ.

    «Бунёдкор» стадиони ходими

    Ўтган йили (2017 йили) ноябрь декабрдан бошлаб маошларда узилиш бошланди. Ноябрь декабрнинг ойлигини мартда пластикка ташлаб беришди. Аввал эса маошимизни 60 фоиз пластик карточкада 40 фоизни нақд олар эдик. Аввал ҳам узилишлар бўларди, фақат 1 ёки 1,5 ой. Ҳеч ҳам бундай бўлиб кетмаган эди. Ойлик беришмаса ҳам ҳар куни 08:00 дан 17:00 га қадар ишлаяпмиз. Ўзимиз йўлкира қилиб келиб кетяпмиз, қарз бўлиб кетганмиз. Ҳар куни эшигимизни (комуннал тўловлар назарда тутилмқоқда) тақиллатиб келишади. Ойлик олмаяпмиз десак, ишонишмаяпти. Қанақасига «Бунёдкор»дагилар ойлик олмайди деб?! Ҳаммага беради-ку, нега сизларга бермайди, деб умуман ишонмай қўйишди. Сув-газни ўчириб кетишган. Қариндошларникига бориб чўмилиб келамиз. Ҳали ҳам рўзғорга қариндошлар сал ёрдам қилиб турибди. Қайси ишхонада ярим йил ойлик бермайди?

    «Бунёдкор» стадиони ходими

    Иситиш тизимида 3-4 та одам ишлаяпти, агар улар ҳам кетса, ҳамма дастгоҳлар «ўлади». Ҳамма ускуналар чет элники. Германия, Австриядан келган. 6 йилдан бери ҳеч қандай таъмирлашсиз ишлаяпти. Мабодо улар ҳам кетадиган бўлса…

    «Бунёдкор» стадиони ходими

    Таъкидлаш жоиз, жорий йилнинг март ойида Президент Шавкат Мирзиёев «Футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чеккан эди.

    Қарор 8-бандида шундай ўринлар бор:

    «Белгилаб қўйилсинки:

    • «Бунёдкор» стадиони бино ва иншоотларини эксплуатация қилиш дирексияси» МЧЖ «Бунёдкор» стадионининг ишчи ташкилоти ҳисобланади;
    • молиялаштириш манбалари «Бунёдкор» стадиони бино ва иншоотларидан фойдаланиш бўйича дирекция» МЧЖ (бундан буён Дирекция деб юритилади), шунингдек, «Бунёдкор» стадионидан фойдаланиш ва сақлаш учун сарфланадиган харажатлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Дирекция, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
    • «Ўзбекнефтгаз» АЖ бир ой муддат ичида «Бунёдкор» стадиони бино ва иншоотлардан фойдаланиш бўйича Дирекция» МЧЖ таъсис ҳужжатларига Дирекция Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида фаолият кўрсатишини кўзда тутган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин».
    Кўриниб турибдики, Президент қарорида «Бунёдкор» стадионини маблағ билан таъминлаши керак бўлган асосий ташкилот «Ўзбекнефтгаз» АЖ эканлиги кўрсатилган. Аввалдан «Ўзбекнефтгаз» «Бунёдкор» клуби ва стадионининг бош ҳомийси ҳисобланади. Шундай экан, стадион ишчиларининг ярим йилдан бери маош олмаётгани масаласига ташкилот эътибор қаратиб, ижобий ҳал этса мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро, улар ўзларининг 6 ойлик ҳалол ишлаб топган маошларини олишни истамоқда, холос. Ҳар ҳолда ҳар қандай давлат шароитида 6 ой маошсиз кун кечиришнинг ўзи аянчли ҳолат ҳисобланади.

    Шунингдек, бу масалага Ўзбекистон Касаба уюшмалар федерацияси ҳам эътибор бериб, ишчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалий кўрсатса, нур устига нур бўларди.

    02.07.2018, 20:24   Изоҳ (0)   56805
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сўровнома: Германияни уйига равона қилган Мексика Неймарнинг Бразилиясини ҳам тўхтата оладими?

    02.07.2018, 16:35

    ЖЧ—2018. Бразилия—Мексика, Бельгия—Япония. Бугунги ўйинлар анонси

    02.07.2018, 02:54

    ЖЧ—2018. Чорак финалнинг илк жуфтликлари маълум: Уругвай—Франция, Россия—Хорватия

    02.07.2018, 02:38

    «Ўзгача драма». Хорватия Субашичнинг қаҳрамонлиги сабаб Данияни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

    02.07.2018, 02:10

    ЖЧ—2018. Хорватия—Дания 1:1. Матнли онлайн

    01.07.2018, 23:58

    Сенсация давом этади. Россия Испанияни мағлуб этиб, 1/4 финалга чиқди (видео)

    01.07.2018, 21:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.