Шу йилнинг 13–20 февраль кунлари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари Исроил давлатида бўлган эди. Ташриф доирасида ЎзМУ ва Ҳолон технология институти ўртасида инновацион ўқув дастурлар ишлаб чиқиш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, изланишлар соҳасида академик ҳамкорликни ривожлантириш бўйича режалар ишлаб чиқиш, мультидисциплинар дастурларни йўлга қўйиш, ЎзМУ негизида Ҳолон технология университети факультетини ташкил этиш юзасидан ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди, деб ёзади ЎзА.
Ҳолон технологиялари университети ГИС лойиҳаси ва илм-фанни лойиҳалаш факультети координатори Марк Исроил келишувга мувофиқ ЎзМУга ташриф буюрди.
14 кунга мўлжалланган дарсларда Марк Исроил ўқув жараёнида АКТ ва Геологик тадқиқотлар учун янги тажриба маҳоратини шакллантиришга оид тадқиқотлари билан таништирмоқда.
Исроиллик мутахассис бўлғуси математик, геолог ва географларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтармоқда.
Изоҳ (0)