Польшалик ветеринар Каролина Саровска янги туғилган икки бошли бузоқнинг суратини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Воқеа Польша шимолидаги Ковалево-Поморске шаҳридаги фермада бўлган. Қийинчилик билан дунёга келган бузоқча кўп ўтмай ўлган.
Ветеринарнинг сўзларига кўра, икки бошли бузоқчанинг «онаси» ҳисобланган сигир учун бу тўртинчи туғуруқ бўлган. Аввалги бузоқчаларда ҳам муаммолар бўлган — бир сафар унинг бузоғи ички аъзолари ташқарига чиқиб қолгани ҳолда дунёга келган.
Экологларнинг фикрича, бундай мутациялар жониворларга табиий озиқ ўрнига бериладиган генетик модификация қилинган емлардаги пестицидлар сабаб юзага келиши мумкин.
Изоҳ (0)