Канадада Ottawa Bluesfest йирик мусиқа фестивалига тайёргарлик жараёни ноёб қуш сабабли тўхтатилди. Қуш тадбирнинг асосий саҳнаси ўрнатилиши керак бўлган жойга ин қурган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Сайроқи зуёк Канада ҳукумати томонидан муҳофаза қилинадиган кичик қуш ҳисобланади. Фестиваль ташкилотчилари унинг ини атрофини тасма билан ўраган ва ҳатто унга қўриқчи ҳам қўйган.
Maxсус рухсатномасиз қушнинг ини ва у қўйган тухумларни кўчириш тақиқланади. Маълум қилинишича, ташкилотчилар Атроф-муҳит ишлари вазирлигидан рухсатнома олган. Асосий саҳна қуриладиган вақтда тухумлар унинг орқасидаги хавфсиз жойга кўчирилади.
Изоҳ (0)