Америкалик рэпер 50 Cent боксчи Флойд Мэйуэзерни 2015 йилда ишлаб чиқарилган Jacob & Co бриллиант соатини сотиб олгани учун «аҳмоқ» деб атади. Мэйуэзер янги соати акс этган видеони Instagram’га жойлаган
Боксчи пост изоҳига япон заргари Тадаси Фукусимадан 18 миллион долларга соат харид қилганини ёзган.
Рэпер 50 Cent ўз аккаунтида «Улар дунёдаги биринчи рақамли аҳмоқни топибди. Бундай соатни сотиб олиш учун анчагина аҳмоқ бўлиш керак», — деб ёзган.
Изоҳ (0)