АҚШда дунёдаги энг хунуку итни аниқлаш бўйича танлов ўтказилди, деб хабар беради Sky News.
Танлов ғолиби сифатида тўққиз ёшли Жа-жа лақабли ит эътироф этилди. Итнинг эгаси Меган Брэйнардга 1,5 минг доллар пул мукофоти берилди.
Меган ушбу булдогни махсус сайт орқали топган. Унинг бошқаларга ўхшамайдиган хусусияти — булдогнинг тили жуда узун.
Жорий йилда World’s Ugliest Dog танлови 30 марта Американинг Петалума шаҳрида ўтказилди. Танловнинг бош соврини учун 14 та ит беллашди.
Танлов инсонларни нафақат чиройли ва кўркам, балки хунук ва беўхшов жониворларни ҳам боқиб олишга чорлаш мақсадида ташкил қилинади.
Изоҳ (0)