Ўзбекистонда жорий йил 1 августидан бошлаб Марказий банк захирасидаги қимматбаҳо металлдан ясалган тангалар сотувга чиқарилади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Давлат раҳбарининг жорий йил 7 июндаги қарорида бу қайд этилган бўлиб, уларни сотиш ва қайта сотиб олиш тартибини ўрнатиш вазифаси топширилган.
Бу келгусида миллий валютани хорижлик инвесторлар, нумизматиклар томонидан катта қизиқиш билан харид қилинишига замин яратади. Қолаверса, Ўзбекистонга келадиган сайёҳлар оқими ортиши, мамлакат тарихи ва маданиятини танитишга шароит туғдиради.
Изоҳ (0)