• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2019 йил 1 январдан жисмоний шахслар учун даромад солиғининг ягона ставкаси жорий этилади

    Ўзбекистон Президентининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисидаги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

    Фото: «Finansist.uz»

    Фото: «Finansist.uz»

    Фармонга мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб:

    Меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юки қуйидагилар орқали камайтирилади:

    Барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасини 12 фоиз миқдорида жорий этиш, шундан 0,1 фоизини шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига йўналтириш. Бунда фуқароларнинг айрим тоифалари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги даромадларини солиқ солишдан озод қилишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади;

    Фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадалларини бекор қилиш;

    Бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахслар ҳамда уларнинг таркибий тузилмалари учун ягона ижтимоий тўлов миқдори 25 фоиз этиб, қолган юридик шахслар учун 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилган ставкада белгилаш.

    Айланмадан (ялпи тушумдан) солиқларни оптималлаштириш билан умумбелгиланган ва соддалаштирилган солиқлар тўловчиларни солиққа тортиш, шунингдек, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш мезонлари қуйидагилар орқали такомиллаштирилади:

    Давлат мақсадли жамғармаларига юридик шахсларнинг айланмасидан (ялпи тушумидан) ундириладиган мажбурий ажратмаларни бекор қилиш;

    Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини 14 фоиздан 12 фоизгача, тижорат банклари учун 22 фоиздан 20 фоизгача пасайтириш, шунингдек, мобил алоқа хизмати кўрсатаётган юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) учун, рентабеллик даражасидан келиб чиқиб улар учун қўшимча фойда солиғи ҳисоблаш тартибини бекор қилган ҳолда 14 фоиздан 20 фоизгача ошириш;

    Дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган фойда солиғи ставкасини 10 фоиздан 5 фоизгача пасайтириш;

    Ўтган йил якунлари бўйича йиллик айланмаси (ялпи тушуми) 1 миллиард сўмдан ошган ёки жорий йил давомида ушбу белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналарни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш. Бунда йиллик айланманинг (ялпи тушумнинг) 1 миллиард сўм этиб белгиланган чегаравий миқдори ҳар 3 йилда камида бир марта қайта кўриб чиқилади;

    Барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, айланмаси (ялпи тушуми) 1 миллиард сўмгача бўлган юридик шахслар учун юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этиш;

    Қўшимча фойда солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини, шу жумладан, роялти тўлашни жорий этиш орқали такомиллаштириш.

    Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби бўйича солиқ тўловчиларга солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг салбий таъсирини камайтириш чоралари қуйидагилар орқали амалга оширилади:

    Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкасини, бино ва иншоотлардан, шу жумладан, илгари хусусийлаштирилган объектлардан самарасиз фойдаланаётган юридик шахслар учун юқори ставкада солиқ ҳисоблаш тартибини сақлаб қолган ҳолда 5 фоиздан 2 фоизга пасайтириш;

    Йиллик айланмаси (ялпи тушуми) 1 миллиард сўмгача бўлган солиқ тўловчилар учун айланмадан (ялпи тушумдан) солиқни 4 фоиз миқдордаги базавий ставкадан келиб чиқиб ҳисоблаш ва тўлаш тартибини ҳамда ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш имкониятини белгилаш;

    Ягона ер солиғи тўловчилари учун амалдаги солиқ солиш тартибини сақлаб қолиш.

    Қўшилган қиймат солиғи ва аксиз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби қуйидагилар орқали такомиллаштирилади:

    Қўшилган қиймат солиғини тўлиқ ҳисобга олиш тизимини жорий қилиш, солиқ солиш базасини аниқлаштириш ва имтиёзлар сонини камайтириш, шунингдек, 2019 йил якуни бўйича мазкур солиқ ставкасини пасайтириш орқали қўшилган қиймат солиғининг 20 фоиз миқдордаги амалдаги ставкасини сақлаб қолиш;

    Ҳозирги вақтда сотиб олинадиган асосий воситалар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва номоддий активлар нархига киритиладиган қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш суммаларига киритиш ҳуқуқини бериш;

    Тегишли тадбирларни молиялаштириш учун маблағларни республика бюджетига ўтказиш йўли билан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг хар бир ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига ўрнатилган аксиз ва йиғимларни бирлаштириш.

    Фармон билан, шунингдек, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш ва самарасиз солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларини бекор қилиш бўйича ишчи комиссия таркиби тасдиқланди.

    Комиссияга:

    2018 йил 1 ноябрга қадар самарасиз солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларини бекор қилиш, Солиқ ва Божхона кодексларига мувофиқ доимий амалда бўладиган солиқ ҳамда божхона имтиёзларини тақдим этиш тартибини жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

    2018 йил 1 декабрга қадар янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасини Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва бошқа ташкилотлар экспертларини жалб қилган ҳолда ишлаб чиқиш юкланди.

    Фармонда қайд этилишича, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширилишига рухсат этилган фаолият турларини танқидий кўриб чиқилади ва қисқартирилади.

    Мутасадди ташкилотларга 2018 йил 1 августга қадар 2019—2021- йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозини ишлаб чиқишни таъминлаш топширилди. Таъкидлаб ўтиш лозимки шу пайтгача макроиқтисодий кўрсаткичлар фақат 1 йилга мўлжаллаб тузиб келинар эди.

    Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига 2018 йил 1-сентябрга қадар муддатда давлат мулки бўйича ижара тўловларининг минимал ставкаларини ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш юкланди.

    30.06.2018, 09:42   Изоҳ (0)   112376
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» 30 июнь куни Мексика терма жамоаси мухлисларини Москвадан​ Мехикога етказади

    30.06.2018, 09:25

    Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришда янгича ёндашув жорий этилади

    29.06.2018, 23:33

    Сирдарё вилояти давлатга ғалла топшириш режасини бажарди

    29.06.2018, 23:20

    Наманганда «Ёшлар матбуоти» тармоғи ташкил этилди

    29.06.2018, 23:08

    Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида судьялар билан сайёр учрашув ўтказилди

    29.06.2018, 22:32

    Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига очиқ хат

    29.06.2018, 22:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 27 август куни неча даража иссиқ бўлиши маълум қилинди 

    Ўзбекистон | 26 август, 10:13

    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар

    Реклама | 26 август, 09:00

    Украина НАТО иттифоқчилари билан дрон саноатини кенгайтиради

    Дунё | 26 август, 09:51

    Ўзбекистонда давлатга қарашли футбол стадионларини сотувга чиқариш тақиқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 09:29

    “Манчестер Сити” янги трансферни амалга ошириш арафасида турибди

    Спорт | 26 август, 09:26

    АҚШ расман Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди

    Дунё | 26 август, 09:15

    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг

    Реклама | 26 август, 08:30

    Ўлимга олиб келувчи саҳналар: суратга олиш жараёнида юз берган фожиали ҳодисалар

    Кино | 26 август, 09:10

    Одамга илк бор чўчқа ўпкаси кўчириб ўтказилди

    Дунё | 26 август, 08:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.