Президентнинг 26 июнь куни қабул қилган қарорига мувофиқ, ШҲТга аъзо мамлакатлар ўртасидаги маданий ва гуманитар алоқаларни кенгайтириш мақсадида Тошкентда халқ дипломатияси маркази ташкил этилади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
ШҲТ халқ дипломатияси маркази нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида фаолият юритади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бир қатор вазирликлар марказнинг муассислари бўлади.
Марказ ШҲТ мамлакатлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Аъзо давлатларнинг фуқаролик жамияти институтлари, ёшлар ва аёллар ташкилотлари ўртасида алоқалар ўрнатилишини таъминлайди. Шунингдек, марказ ШҲТ доирасида ахборот соҳаси бўйича ҳамкорликнинг йўлга қўйилишига кўмаклашади.
Марказ Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 45-уйда жойлашади.
Изоҳ (0)