28 июнь куни иш бошлаган Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Севара Нишонова хабар бермоқда.
Қонунда ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, давлат назоратини амалга ошириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ташқи ва ички ўсимликлар карантини бўйича тадбирлар тизимини амалга ошириш, фитосанитар хавфсизликни таъминлаш, ўсимликлар карантини соҳасида самарали мониторинг олиб бориш кўзда тутилган.
Қонун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўсимликлар карантини соҳасидаги ваколатларини назарда тутувчи нормалар билан тўлдирилмоқда.
Сенаторларнинг таъкидлашича, мазкур қонун ўсимликлар карантини соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш механизмини такомиллаштириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, карантин хизмати фаолиятига замонавий хорижий технологияларни ва ишлаш усулларини жорий этиш, ўсимликлар карантини давлат инспекцияси масъул ходимларининг мажбуриятларини аниқ белгилаш имконини беради.
Қонун 8 та боб ва 34 та моддадан иборат.
Изоҳ (0)