26 июнь куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК дирекцияси биносида авиакомпания ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради МАК ахборот хизмати.
Унда авиакомпания бош директори Бахтиёр Ҳакимов ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Умаров иштирок этди. Учрашувда, шунингдек, бевосита «Зиёрат туризми» дастури бўйича сайёҳларни жалб қилиш билан шуғулланувчи туроператорлар ҳам қатнашди.
Музокаралар чоғида мамлакатда зиёрат туризмини янада ривожлантириш концепцияси, авиаташувчининг ушбу масаладаги роли, шунингдек, Тошкент—Жидда—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсларни очиш имконияти муҳокама қилинди.
Учрашув якунларига кўра, 2018—2019 йилги қиш мавсумидан бошлаб ҳафтасига бир марта ушбу йўналишда мунтазам рейсларни ишга тушириш масаласи устида ишлашга келишиб олинди. Зиёрат туризми бўйича Жануби-шарқий Осиё мамлакатларидан туристларни ташиш учун Тошкент—Куала-Лумпур—Тошкент рейсларини Boeing 767, 787 Dreamliner авиалайнерларида ташкил этиш режалаштирилди.
Изоҳ (0)