АҚШ Олий суди Дональд Трампнинг бир қатор мусулмон давлатлари фуқароларини АҚШга киритмаслик тўғрисидаги фармонини қонуний деб топди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Даставвал Олий суд диний дискриминацияга йўл қўйилгани учун фармонни Конституцияга зид деб топиб, тасдиқлашдан бош тортган.
Фармонни қонуний деб топишга АҚШ Олий судинининг беш судьяси овоз берган.
2017 йил декабрда Сан-Францискодаги 9-округ апелляция суди ҳужжатнинг бир қанча бандларини Трамп ваколатлари доирасидан ташқарида эканини маълум қилган.
Февралда суд вакиллари қарорнинг мусулмонларни камситаётгани сабабли АҚШ конституциясига зид келишини маълум қилган.
Изоҳ (0)