Ҳиндистонлик аёл қариндошларининг ўзи пиширган таомлар ҳақидаги пичингларидан хафа бўлиб, уларни заҳарланган овқат билан сийлади, деб ёзади Hindustan Times.
23 ёшли Прадня Сурвейз 22 июнь куни Ҳиндистоннинг Халапур шаҳрида қўлга олинди. У тайёрлаган кечки овқатдан кейин унинг беш нафар қариндоши вафот этган.
Қиз баъзи овқатларга одатда илонларни ўлдириш учун қўлланиладиган кукунни солганини тан олди. У икки йил давомида унинг пазандалик қобилиятлари устидан кулиб келган эри ва бошқа оила аъзоларини ўлдирмоқчи бўлган.
Зиёфатни қизнинг қариндоши уюштирган. Тадбирга 120 киши келган, улар орасида Сурвейз ўч олмоқчи бўлган қариндошлар ҳам бўлган. Бир неча соатдан кейин баъзи меҳмонлар кўнгил айниши ва қориндаги кучли оғриқдан шикоят қила бошлаган. 88 киши касалхонага ётқизилган. Беш киши, шу жумладан уч бола вафот этган.
Изоҳ (0)