25 июнь куни соат 10:30 атрофида 27 ёшли А. исмли аёл белига арқон билан 2 нафар фарзандини (7 яшар қиз ва 3 яшар ўғил) боғлаб, ўзини Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани ҳудудидан оқиб ўтган Шаҳрихонсой каналига ташлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Уларни фуқаро Б. ва бошқалар сувдан чиқариб олди. А. нинг ҳаёти сақлаб қолинди, лекин вояга етмаган фарзандлари ҳалок бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ туман прокуратураси томонидан А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)