Венесуэла вице-президенти Делси Родригес ва қуруқликдаги кучлар қўмондони Хесус Суарес Чоурио Европа Иттифоқи санкциявий рўйхатига киритилди. Бу ҳақда 25 июнь, душанба куни эълон қилинган ҳужжат гувоҳлик бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Европа Иттифоқи 25 июнь куни Венесуэлага нисбатан санкцияларни кенгайтириб, инсон ҳуқуқларини бузиш ва «демократияни барбод қилиш» учун жавобгар деб ҳисоблаган 11 нафар мансабдорнинг исмларини санкциявий рўйхатга киритди.
«Делси Родригес Гомес Венесуэла Боливариан Республикаси вице-президенти. Унинг президентлик комиссиясидаги, кейинчалик ноқонуний Таъсис мажлиси раиси сифатидаги ҳаракатлари Венесуэладаги демократия ва ҳуқуқ устуворлигини барбод қилди», — дейилади ҳужжатда.
Бундан ташқари, санкцияга кирилган 11 нафар мансабдор шахс орасида Боливариан республикаси қуруқликдаги кучлар қўмондони Хесус Суарес Чоурио, саноат ва миллий ишлаб чиқариш вазирлиги раҳбари Тарек Эл-Аиссами, Боливариан миллий қуролли кучлар бош инспектори Серхио Риверо Маркано, Ҳарбий контрразведка бош бошқармаси раҳбари Иван Эрнандес Дала, Миллий сайлов кенгаши вице-президенти Сандра Облитас ҳам бор.
Изоҳ (0)