Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман суди безориликда айбланаётган MMA жангчиси Мурод Хонтўраевга нисбатан эҳтиёт чораси қўллаш масаласини кўриб чиқди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б», «в» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган Мурод Хонтўраевга (1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети филиалининг 3 курс талабаси, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланган) нисбатан Тошкент шаҳар прокуратурасининг «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди ва қаноатлантирилди.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман судининг 2018 йил 22 июндаги ажримига мувофиқ айбланувчи Мурод Хонтўраевга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди ва УЯ 64/1-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Изоҳ (0)