Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Фуқаролар А. ва Н. 7950 сўмдан ҳисоблаб, 8000 долларни 63,6 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан мазкур хорижий валюта ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан А. ва Н. га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)