Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 26 июнь кунидан бошлаб янги қиймати белгиланди, деб хабар беради Sputnik.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 12,33 сўмга камайиб, 7 871,66 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 23,47 сўмга кўтарилиб, 9 174,42 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли ҳам 0,21 сўмга кўтарилди ва 125,10 сўмни ташкил этди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ (0)