ФИФА томонидан ўтказилган навбатдаги сўровномада Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес мезбон Россияга қарши кечган учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.
Уругвай—Россия баҳсида ҳисоб Луис Суарес томонидан 10-дақиқада очилди. У жарима зарбасидан Игорь Акинфеев дарвозасини ишғол қилди. Якунда эса уругвайликлар Россияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа Уругвай «А» гуруҳида 1-ўринга эга чиқди. Россия эса гуруҳ босқичини иккинчи ўринда якунлади. Бугун иккала жамоа ҳам «B» гуруҳи ўйинлари якунига етгач ўз рақибларини билиб олади.
Изоҳ (0)