Айни дамда футбол бўйича Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати гуруҳ босқичи сўнгги турида Миср ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўзаро курашмоқда.
Миср термаси дарвозасини мазкур ўйинда айни вақтда 45 ёш-у 161 кунлик бўлган дарвозабон Эссам ал-Ҳадари қўриқламоқда.
Бу орқали Эссам Жаҳон Чемпионатлари рекордини янгилашга эришди. Мисрлик футболчи 43 ёшида мундиалда иштирок этган колумбиялик голкипер Фарид Мондрагоннинг рекордини қулатишга муваффақ бўлди.
Шунингдек, дарвозабон учрашувнинг 41-дақиқасида саудияликларнинг 11 метрлик зарбасини қайтаришга эришди. Ва мундиаллар тарихидан пенальти қайтарган энг ёши катта дарвозабон сифатида ҳам жой олди.
Миср ва Саудия Арабистони ҳам мундиални муддатидан аввал тарк этиб бўлган. 3-турни эса шунчаки расмиятчилик учун ўтказишмоқда.
Изоҳ (0)