ФИФА томонидан ўтказилган навбатдаги сўровномада Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич Аргентинага қарши учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.
Модрич учрашувнинг 80-дақиқасида Вилли Кабальеро дарвозасини жарима майдони ташқарисидан ишғол этишга эришди ва жамоасининг иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонишини таъминлади.
Эътиборлиси, Лука Нигерийга қарши ўтган биринчи тур баҳсида ҳам ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлган эди.
Бу ғалабадан сўнг Хорватия муддатидан аввал плей-офф йўлланмасига эга чиқди.
Изоҳ (0)