21 июнь санасида футбол бўйича Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати 2-тур баҳслари давом эттирилди.
Куннинг сўнгги ўйини «D» гуруҳининг икки жамоаси — Аргентина ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.
Учрашувнинг биринчи бўлими голсиз дуранг билан якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида Анте Ребич Вилли Кабальеронинг хатосидан фойдаланиб ҳисобни очди. 80-дақиқага келиб, Лука Модрич жарима майдони ташқарисида кучли зарба йўллаб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 90-дақиқада эса Матео Ковачичнинг узтмасини Иван Ракитич голга айлантирди ва ўйинга якуний нуқтани қўйди.
Эътиборлиси, мазкур ўйинда ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаи ҳакамлар бригадаси ишлади.
Жаҳон Чемпионати
«D» гуруҳи, 2-тур беллашуви
21 июнь, пайшанба
Аргентина—Хорватия 0:3
Голлар: 0:1 – 53 Ребич, 0:2 – 80 Модрич, 0:3 – 90 Ракитич.Аргентина: Кабальеро, Отаменди, Меркадо, Тальяфико, Маскерано, Перес (Дибала, 68), Сальвио (Павон, 56), Меса, Акунья, Месси, Агуэро (Игуаин, 54).
Хорватия: Субашич, Ловрен, Стринич, Врсалько, Вида, Модрич, Брозович, Перишич (Ковачич, 82), Ракитич, Ребич (Крамарич, 57), Манжукич (Чорлука, 90).
Огоҳлантиришлар: Ребич (39), Меркадо (51), Манжукич (58), Врсалько (67), Отаменди (85), Акунья (87), Чорлука (90), Тальяфико (90).
Изоҳ (0)