Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти марказий кенгаши томонидан Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан спортнинг пневматик милтиқдан ўқ отиш тури бўйича журналистлар ўртасида мусобақа ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мусобақада 28 ОАВнинг юзга яқин журналистлари иштирок этди.
Дастлаб мусобақа иштирокчилари учун «Ватанпарвар» ташкилотининг Республика техник ва амалий спорт турлари марказида маҳорат дарслари ўтказилиб, шартлар билан таништирилди.
Ғолиблар эркаклар ва аёллар ўртасида I, II ва III ўрин совриндорлари сифатида эълон қилинди. Шунингдек, иштирокчилар «Энг фаол иштирокчи», «Энг ёш иштирокчи» ва «Ғалабага интилган иштирокчи» номинациялари бўйича ҳам тақдирланди. Уларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Мусобақа доирасида ташкил этилган кўргазмада спортнинг техник ва амалий турларига кирувчи картинг, автокросс, авторалли, мотокросс, триатлон, дуатлон, ҳарбий амалий кўпкураш, ёзги биатлон, ўқ отиш, авиамодель, ракетамодель, кемамодель сингари спорт турлари намойиш этилди.
Изоҳ (0)