Бош прокуратура академияси томонидан «Жиноятларни квалификация қилишнинг айрим муаммолари» мавзусида идоралараро давра суҳбати ташкил этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Давра суҳбати давомида айрим жиноятларни квалификация қилиш масалалари, хусусан, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни ноқонуний эгаллаш, тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш ёки улардан фойдаланиш билан боғлиқ, талон-торож билан боғлиқ жиноятлар, иштирокчиликда содир этилган жиноятларни квалификация қилишнинг муаммолари, жиноят мотиви ва мақсадининг қилмишни квалификация қилишдаги аҳамияти ёритилди.
Тадбирда жиноятларни квалификация қилишда ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги айрим хато ва камчиликларни олдини олишга доир таклифлар, шунингдек, жиноят қонунчилигини такомиллаштириш истиқболлари, ягона суд амалиётини шакллантириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Давра суҳбати якунида иштирокчилар кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқди, билдирилган таклифлар бўйича ўзаро фикр алмашди.
Изоҳ (0)