Ўзбекистон ва Россия республикада атом электр станциясини қуриш ҳақида келишиб олди, деб ёзади «РИА Новости» Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчиси Баҳром Ашрафхоновга таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, айни пайтда томонлар лойиҳани амалга ошириш режасини ишлаб чиқмоқда.
«АЭС аниқ қурилиши ҳақида келишув бор. Ҳозир йўл харитаси ишлаб чиқилмоқда», — деди дипломат.
Унинг сўзларига кўра, «лойиҳа кўп миллиардлидир».
Ўзбекистон ва Россия атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорликни 2017 йил декабрида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланганидан кейин бошлаган эди.
Изоҳ (0)