• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сайғоқларни сақлаб қолишда Тожикистон ва Қирғизистон тажрибаси қўл келадими?

    Устюртда сўнгги 30 йилда сайғоқларнинг бош сони 99 карра камайиб кетган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ҳозирги кунда Устюртда сайғоқлар сони атиги 2700 та. 1980 йиллар охирида 250-270 минг бош бўлган. Бир пайтлари, баъзи ҳисоб-китобларга кўра, Устюртдаги сайғоқлар сони ярим миллионгача етган.

    Қозоғистонлик эколог Адилбек Қўзибоқовнинг таъкидлашича, сайғоқларнинг бутунлай йўқ бўлиб кетиш хавфи юқори. Ҳозирги пайтда қўлланилаётган табиатни муҳофаза қилиш механизмлари сайғоқларнинг Устюрт популяциясининг сонини аввалги ҳолатига олиб кела олмайди. Шу сабабли ўлканинг табиатини, сайғоқларни сақлаб қолиш масъулиятини мол боқувчилар билан овчиларга ҳам юклатиш лозим.

    «Сайғоқларни сақлаб қолишда эски анъанани қўллаш қўл келиши мумкин», деб ишонмоқда қозоғистонлик мутахассис. «Революциягача бўлган даврда яйлов ерлари бўлган чўпонлар ўзлари яшаётган ҳудудда мол боқиш билан бирга ёввойи ҳайвонларни овлаш билан ҳам шуғулланган».

    Маълум бўлишича, Қозоғистонда Устюрт сайғоқларини сақлаб қолиш мақсадида Германиянинг HABU табиатни муҳофаза қилиш ва биохилмахилликни сақлаш иттифоқининг молиявий кўмаги билан «Сайғоқларнинг устюрт популяциясини сақлаш бўйича маҳаллий жамоатчиликни жалб қилиш» лойиҳаси иш бошлаган.

    Лойиҳани уюштирувчилар тоғ эчкиси, мархур, архар, қўнғир айиқ ва қор қоплони каби йўқолиб бораётган ҳайвонлар турларини ҳимоя қилишга қишлоқ аҳолисини жалб қилаётган Тожикистон ва Қирғизистон давлатларининг тажрибаларига суянмоқда.

    Тожикистон ва Қирғизистоннинг чекка ҳудудларида истиқомат қиладиган аҳоли браконерларнинг ов қилишига тўсиқ бўлиб келмоқда. Эътиборлиси, бир пайтлари ўзлари браконер бўлган қишлоқ аҳолиси энди ҳайвонотлар оламини тажовузкорлардан ҳимоя қилишга маҳкам бел боғлаган.

    Тоғ эчкилари ва архарлар сони кўпайган ҳудудларда маҳаллий аҳоли учун баъзи ҳайвонларни овлашга квота берила бошлаган. Шунингдек, бўлинадиган квотанинг бир қисми минглаб доллар ва еврога хорижий овчиларга тақсимланади. Бундан тушадиган даромад қўриқлаш хизматининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ҳамда қишлоқларнинг инфратузилма масалаларини ҳал қилишга ишлатилади.

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, Қорақалпоғистонда сайғоқларнинг икки тури мавжуд: биринчиси кўчманчи сайғоқлар. Улар Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон чегараларидан ўтиб юради. Иккинчиси, маҳаллий сайғоқлардир. Улар доимо Ўзбекистон ҳудудида юради.

    Кўчманчи сайғоқларнинг чегаралар оша кўчиб юришига шароит яратиш мақсадида Қозоғистон билан чегарада 12,5 километр жой очиб қўйилган. Ўтган йили ноябрь ойида мажмуа буюртма қўриқхонаси инспекторлари томонидан ўтказилган рейдда Устюрт текислигининг Олманбет ҳудудида (Орол денгизи атрофи) кўчманчи сайғоқларнинг 70-80 боши қайд қилинган. Мўйноқ туманининг Акбеткей, Тахтакўпир тумани ҳудудидаги Хитойқазған ҳудудларида эса маҳаллий сайғоқларни учратган.

    17.06.2018, 22:21   Изоҳ (0)   13043
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмда исириқни гиёҳвандлик воситаси сифатида пуллаётган шахс қўлга олинди

    17.06.2018, 22:06

    Сирдарёда ўғил можаро туфайли ўгай онасини пичоқлади

    17.06.2018, 21:20

    Наманганда 93 нафар имконияти чекланган фуқарога янги хонадонлар топширилди (фото)

    17.06.2018, 20:36

    Бухоро вилояти божхона бошқармасида сайёр суд мажлиси ўтказилди

    17.06.2018, 16:10

    Жиззахда ўғил отасининг бўйнига пичоқ уриб ўлдирди

    17.06.2018, 15:59

    16 йилдан сўнг Ўзбекистон—Молдова ҳукуматлараро комиссияси мажлиси ўтказилиши мумкин

    17.06.2018, 15:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда 32 йил қамоқда ноҳақ ўтирган эркак оқланди 

    Дунё | 29 июл, 12:28

    “Арсенал” Уилям Салиба билан шартномани узайтиради

    Спорт | 29 июл, 12:20

    Андижондаги каналга корхонадаги авария сабаб нефть оқиб кетди

    Ўзбекистон | 29 июл, 12:08

    Колумбия собиқ президентига жиноий иш очилди

    Дунё | 29 июл, 12:05

    Барбод бўлган карьера ва қимматга тушган ажрим: хиёнати кутилмаганда фош бўлган миллиардерлар

    Шоу-бизнес | 29 июл, 11:51

    Германия ҳарбий бюджетини рекорд даражада оширади

    Дунё | 29 июл, 11:45

    Instagram: Афруза она бўлди, Гули Асалхўжаева ўғлини уйлантирди, Райҳон бир ўлимдан қолди 

    Маданият | 29 июл, 11:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.