Наманган вилоятида 93 нафар уй-жойга муҳтож, имконияти чекланган фуқароларнинг оиласига барча қулайликларга эга, замонавий жиҳозланган, кенг ва шинам хонадонларнинг калити топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Учқўрғон туманида 60, Чуст туманида 33 оилага 2 ва 3 хонали хонадонлар тақдим этилди.
Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун янги уйларнинг 1-қаватида тикув цехлари ҳам ташкил этилди.
Изоҳ (0)