Бугун, 16 июнь санасида Россиядаги Жаҳон Чемпионатининг «C» гуруҳидан ўрин олган Франция ҳамда Австралия терма жамоалари 1-тур доирасида ўзаро тўқнаш келди.
Биринчи бўлим томонларнинг голсиз дуранги билан якунланди.
Иккинчи бўлим аввалида уругвайлик бош ҳакам Андрес Кунья VAR (видеотактрор) тизимидан фойдаланиб, Австралия дарвозасига пенальти белгилади. Жарим зарбасини жабрланувчининг ўзи — Антуан Гризманн аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. Бироқ орадан 3 дақиқа ўтиб Умтити жарим майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун Уго Льорис дарвозасига пенальти белгилади. Ундан «соккероузлар» сардори Миле Единак унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди. Ўйинга якуний нуқтани қўйиш Поль Погбага насиб этди. Погба ўзи бошлаган ҳужумчи чиройли тарзда якунлаб, Францияга 3 очкони тақдим этди.
Гуруҳнинг яна икки аъзоси — Перу ҳамда Дания бугун 21:00 да ўзаро тўқнаш келади.
Жаҳон Чемпионати
«C» гуруҳи, 1-тур беллашувлари
16 июнь, шанба
Франция—Австралия 2:1
Голлар: 1:0 — 58, пенальти Антуан Гризманн, 1:1 — 61, пенальти Миле Единак, 2:1 — 81 Поль Погба.Франция: Уго Лорис, Бенжамен Павар, Рафаэль Варан, Самуэль Юмтити, Люка Эрнандес, Поль Погба, Корентен Толиссо (Блез Матюиди, 78), Н’Голо Канте, Антуан Гризманн (Оливье Жиру, 70), Килиан Мбаппе, Усмон Дембеле (Набиль Фекир, 70).
Австралия: Метью Райан, Марк Миллиган, Азиз Бехич, Жошуа Риздон, Трент Сейнсбери, Аарон Муй, Майл Единак, Томми Рогич (Томи Юрич, 71), Метью Леки, Робби Круз, Эндрю Наббут.
Огоҳлантириш: Метью Леки (18), Риздон (57), Толиссо (76).
Изоҳ (0)