Ўзбекистонда ойналари қорайтирилган (тонировка қилинган) автомобиллардан пуллик асосда фойдаланишга рухсат бериш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда тегишли қарор лойиҳасига таяниб, «Repost.uz» маълум қилди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, орқа томондаги ойнани 3,44 миллион, орқа ва икки ён ойнани 6,9 миллион сўмга қорайтириш мумкин бўлади. Хорижликлар бунинг учун 15 доллар тўлайди. Лойиҳада олди томондаги ойналар тонировкаси кўзда тутилмаган.
Бундан келиб тушадиган маблағнинг 90 фоизи маҳаллий бюджетга йўналтирилади ва улар «Обод маҳалла» дастури ҳамда бошқа ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун сарфланади.
Қарор лойиҳаси Олий Мажлис қонунчилик лойиҳалари қўмитаси ва Қонунчилик муаммоларини ўрганиш институтида кўриб чиқилаётгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)