Охирги бир неча кун давомида «Сурия демократик кучлари» ИШИД террорчилик гуруҳидан Хасaке вилоятидаги Шаддади шаҳридан шарқда жойлашган икки йирик туманни қайтариб олишга эришди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
Ҳужум ИШИД гуруҳини ўраб олиш учун ғарб ва шимолдан ўхшаш йўналишлар бўйича олиб борилмоқда. Ердаги операцияларни ҳаводан Америка коалицияси қўллаб-қувватламоқда.
10—11 июнь кунлари фронтнинг ғарбий участкасида курдлар ИШИД жангариларидан Хамида, Хамидия ва Хувайбира қишлоқларини озод қилди. Фронтнинг шимолий қисмида Сафян ва Maxфур посёлкалари озод қилинди.
12 июнь куни, авиация ва артиллерия зарбаларидан сўнг, курдлар шимолдан ИШИД мудофаасини ёриб ўтишга эришди. Хумайшия, Хумайдия, Хамдания, Мастур, Дар ал-Хаттаб қишлоқлари «Сурия демократик кучлари» назорати остига ўтди.
Дар ал-Хаттабга қўшни Тель-Шаир қишлоғига курдлар ҳужум қилишидан аввал коалиция авиацияси турар-жойга зарба берди. Оқибатда 12 нафар фуқаро ҳалок бўлди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)