Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА
хабар бермоқда.
— Мақсадимиз одамларда ҳокимликка нисбатан ишонч ҳосил қилиш, халқ ва ҳокимлик орасида мулоқотни йўлга қўйиш, жамоатчилик назоратини ўрнатишдан иборат. Тошкентни ривожлантириш борасидаги режаларни биргаликда тайёрлаб, шаҳар брендини ишлаб чиқамиз, — дейди кенгаш раиси, тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов.
Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган мазкур масалага бағишланган йиғилишда шаҳар ҳокими вазифасини бажараувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорларни пойтахтдаги маҳаллалар ерларини асфальт қилиш ва бошқа моддий ёрдам кўрсатишда фаолликка чақирди. Пойтахтни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда ёрдам кўрсатган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Изоҳ (0)