• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +44°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шерзод Шерматов чет элда ўқиган ёшлар Ўзбекистонда ишга кирганидан кейин ҳафсаласи пир бўлиши сабабларини изоҳлаб берди

    Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шерзод Шерматов Facebook’даги саҳифасида «Давлат хизматига малакали мутахассисларни жалб этиш ва уларнинг чет элга кетиб қолиши олдини олиш учун нима қилиш керак?» деган масалани кўтарди.

    Фото: UzNews

    Фото: UzNews

    Вазир ўринбосари «Умид» фонди орқали чет элда ўқиб қайтган умидчилар билан ишлашда йўл қўйилган хатоларни тилга олди.

    «Чет элда таълим олган кўпчилик ёшлар Ўзбекистонга қайтиб келгандан кейин турли хил сабаблар туфайли давлат ишини ташлаб, ҳатто чет элга қайтиб кетиб қолган эди. Албатта, уларнинг орасида чет элдаги янги очилган яхши имкониятлар маҳлиё этиб қолиб кетганлари ҳам бўлган, лекин аксарияти ўқишни битириб яхши ният билан Ўзбекистоннинг ривожига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида қайтган», — деб ёзади Шерзод Шерматов.

    У умидчилар давлат ишига кирганидан кейин, кўпчилигининг ҳафсаласи пир бўлиб, бу ишни ташлаб кетгани сабабларига тўхталиб ўтди:

    1. Умидчилар ўқишни битириб келгач, аксарият ҳолларда улар мутахассислиги ва хоҳишига қараб эмас, балки комиссиянинг қарорига қараб иш жойларига тақсимланган. Масалан, Фонд бозорида деривативларни бошқаришни ўқиб келган мутахассис вилоят ҳокимиятига жўнатилган. Деривативлар эса ҳатто ҳозирги кунгача Тошкентдаги Фонд биржасида ҳам жорий этилмаганлигини инобатга олсак, бу «распределение» (тақсимлаш)нинг қанчалик хато эканини тушунса бўлади.

    2. Умидчи борган ишхонасида ойлик маош пастлиги, шароит йўқлиги эса оилани ҳалол боқиш учун бошқа ишларни излашга ундаган. Ундан ташқари уни мутахассис сифатида қабул қилмасдан, балки ўзига хавф сифатида кўрадиган раҳбарларга дуч келгани эса энг катта салбий ҳолатларнинг юзага келишига сабаб бўлган. Бундай ҳолатда унинг раҳбари имкони борича бу мутахассисга нисбатан қўпол муомалада бўлиб, уни бошқа ходимлар орасида камситиб, топшириқларнинг муддатида бажарилишига тўғри йўл кўрсатмасдан «подставка» қилиш даражасигача борган. Шунинг учун ҳам, бу каби масъулиятсиз, иғвогар ва ёлғончи «раҳбар»лар туфайли бошида жуда катта ниятлар билан Ўзбекистонга қайтиб келиб мамлакатимиз ривожига чин дилдан ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган кўпчилик умидчиларнинг умиди пучга чиққан.

    Вазир ўринбосарининг фикрича, ҳозирги кунда давлат ишида фаолият юритиб келаётган ва юқори лавозимларга кўтарилган умидчиларнинг аксариятининг омади айнан у ишлаётган жойида уни мутахассис сифатида қадрлайдиган раҳбарга учрагани туфайлидир. Бундай раҳбарлар уларга қўшимча шароит ҳам яратиб берган ва имкони борича қўллаб келган.

    «Президентимиз томонидан бугунги кунга келиб, малакали мутахассисларнинг нафақат чет элга чиқиб кетишларининг олдини олиш, балки чет элда юрган ҳамюртларимизни Ўзбекистонга қайтариш бўйича вазифа белгиланган ва бу йўналишда қатор давлат ташкилотлари ишлаётганини инобатга олиб, улар айнан ушбу хатоларни қайтармаслик чораларини белгилашлари зарур.

    Бу ерда яна бир муҳим омилни эътиборга олиш керак бўлади. Аввалги «умидчилар» янги битириб келган, чет давлатда бор-йўғи ўқиши давомида яшаган ёшлар бўлса, бугун биз чет давлатлардан қайтишини истаётган юртдошларимиз бугунга келиб, чет давлатда нуфузли ташкилотларда ўз ўрнига эга бўлган, узоқ йиллар мобайнида яхши шарт-шароитларда яшаб, ишлаб ва яна катта даромад топаётган тайёр кадрлардир. Табиийки уларга нисбатан муомала ва эътибор ҳам у ишлаб келган давлатникига сал бўлсада мосроқ бўлиши керак.

    Жумладан:

    1. Малакали мутахассисларни лавозимга тайинлаётганда унинг қобилияти ва тажрибасидан келиб чиқиб иш тутиш ва унга тегишли шароит яратиш;
    2. Ишхонадаги раҳбарларининг ахлоқий тўғрилиги ҳамда қанчалик бу мутахассис ушбу раҳбар остида яратилган муҳитга мос келишини олдиндан таҳлил қилиш. Аҳлоқсиз, эскича фикрлайдиган раҳбарнинг қўл остига замонавий дунёқарашга эга мутахассисни тайинлаб қўйса, аксарият ҳолатда у бундай деградацияни истамаса ишини ташлаб кетишга мажбур бўлади;
    3. Лавозимга тайинланганидан кейин ҳам уларнинг ушбу муҳитга қандай мослашаётгани, уларнинг таклифлари қанчалик ҳаётга жорий этилаётганини тизимли равишда мониторинг қилиб бориш. Агарда ушбу идорада унинг раҳбари қўл остидаги янги мутахассисларга «қўлингдан ҳеч нарса келмайди, чет элда ўқиди ёки ишлади дегани ақлли дегани эмас», «я началник, ти дурак» қабилида ўзини тутадиган бўлса, ундай раҳбарга тегишли чоралар кўриш ёки дарҳол чет элдан келган мутахассисни ундай носоғлом муҳитдан ажратиб, жамиятга каттароқ фойдаси тегадиган жойга ўтказиш зарур бўлади.
    Акс ҳолда, Президентимиз ташаббуси билан қандай машаққатлар билан хориждан таклиф қилинган ҳамюртларимиз Ўзбекистонга келганидан пушаймон бўлиб яна чет элга қайтиб кетадиган бўлса, ушбу сиёсатнинг имижига жуда салбий таъсир қилиши турган гап. Биринчи Президентимиз ташаббуси билан тузилган «Умид» жамғармасидан ҳам умидлар катта эди, лекин жойлардаги ижрочи «раҳбарча»ларнинг масъулиятсизлиги ва баъзи ҳолатларда ҳақиқий зараркунандалиги туфайли, шунча сармоялар эвазига шаклланган тайёр юқори малакали кадрлар давлат хизматини ташлаб кетишларига сабаб бўлган», — деб ёзди Шерзод Шерматов.

    «Ҳозирги шиддат билан ривожланаётган даврда, давлат ва жамият бошқарувида инновацияларни жорий этиш учун энг асосий омил айнан юқори малакали кадрларни жалб этиш. Ўзини ҳурмат қилган юқори малакали кадр эса ўз қадрини билгани туфайли тушунмайдиган раҳбар билан узоқ муддат бирга ишлай олмайди. Натижада ушбу кадрни тайёрлаш (ёки қайтариш) учун сарфланган қанчадан-қанча сармоя бекорга сарф бўлган бўлади.

    «Нима, чет элда ўқиган бўлса шохи борми, нега уларга алоҳида эътибор қаратиш керак экан?» — дейилиши ҳам мумкин. Лекин ҳозирги глобаллашув даврида чет эл дипломига ва иш тажрибасига эга одам исталган давлатда юқори маошли яхши лавозимларда ишлаш имкониятига эга ва шунинг учун ундай мутахассисга алоҳида эътибор қаратишга мажбурмиз. Етарли малакасиз ҳамда фақат «хўп бўлади, хўжайин» ёки «икки карра икки сиз айтган сон бўлади» деб, ўзининг фикрига эга бўлмаган «мутахассис»лар билан мамлакатимиз ривожи бўйича қўйилаётган юқори марраларга эришишнинг имкони йўқ», — дея хулоса қилди Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари.

    13.06.2018, 11:11   Изоҳ (0)   48514
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги қабристонларда эҳсон қутиларини тунаган ўғри ушланди

    13.06.2018, 10:20

    Анвар қорининг жанозаси «Минор» масжидида ўқилади

    13.06.2018, 09:49

    Мудофаа вазирлиги Рамазон ҳайити арафасида «Обод ҳарбий шаҳарча» акциясини ўтказди (фото)

    13.06.2018, 09:39

    Ўзбекистоннинг 2 млнга яқин фуқароси меҳнат муҳожири сифатида рўйхатдан ўтгани қайд этилди

    13.06.2018, 09:10

    Ўзбекистонда сайёҳлар ўлчовли олтин ёмбиларни сотиб олиши мумкин бўлади

    13.06.2018, 09:05

    Ўзбекистон ва Тожикистон махсус хизматлари ҳамкорлик бўйича келишувни имзолади

    13.06.2018, 08:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Смартфон зарядкаси узоқ вақтга етиши учун энг оддий усуллар

    Маслаҳатлар | 23 июл, 14:11

    Clickʼнинг 49 фоиз акциясини Қозоғистоннинг Halyk Bankʼи 176,4 млн долларга сотиб олади

    Ўзбекистон | 23 июл, 14:08

    Биргаликда 12 та фильмдаги рол: Голливуднинг энг машҳур актёрлар жуфтлиги

    Шоу-бизнес | 23 июл, 13:58

    Чарльз III нинг одамсимон робот томонидан чизилган портрети тақдим этилди

    Лайфстайл | 23 июл, 13:48

    Ҳоланд туғилган кунида ҳақоратли хабар олди (фото)

    Спорт | 23 июл, 13:41

    Покистонда оёғи кесилган туяга протез ўрнатилди (фото, видео)

    Лайфстайл | 23 июл, 13:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.