АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ташриф ҳақидаги икки томонлама таклифни қабул қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Ҳурматли олий раҳбар (Ким Чен Ин) президент Трампни қулай вақтда Пхеньянга ташриф буюришга таклиф қилди ва президент Трамп ҳам Давлат кенгаши раиси Ким Чен Инни АҚШга ташриф буюришга таклиф қилди», — дейилади Корея Марказий телеграф агентлиги хабарида.
Таъкидланишича, мамлакатлар етакчилари таклифларни мамнуният билан қабул қилган, чунки бу, уларнинг фикрича, Вашингтон ва Пхеньян алоқаларини яхшилашга ёрдам беради.
Шунингдек, агентлик Сингапурдаги АҚШ ва КХДР саммитини дунё ҳамжамиятининг «қизғин кўмаги билан» ўтган «буюк» воқеа деб атади.
Изоҳ (0)