Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3589–сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ҳузурида Автомобиль транспорти кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ташкил этилди.
Эндиликда автомобиль транспорти тизимида фаолият юритиш иштиёқида бўлган номутахассис ходимлар институтнинг қайта тайёрлаш курсларини битириб, махсус диплом асосида автомобиль транспорти корхоналарини ташкил этиши ҳамда фаолият юритиши мумкин бўлади.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Автомобиль транспорти кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти автомобиль транспорти тизимида фаолият олиб бораётган номутахассис ходимларни касбий қайта тайёрлаш курсларига таклиф этади.
Боғланиш учун маълумотлар:
«Автомобиль транспорти кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти».
Манзил: Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси 107-уй.
Телефонлар: (371) 267-63-32; (371) 267-63-50; (95) 196-44-43
Веб сайти: http://avtoilm.uz/
Реклама ҳуқуқи асосида!
Изоҳ (0)