Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахт инфратузилмасини ўзгартиш, янада обод қилиш, замонавий мегаполис шаҳарга айлантириш юзасидан бўлиб ўтаётган йиғилишда шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт гербини ўзгартиришни таклиф қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, туман ҳокимлари, маҳалла фаоллари ва оммавий ахборот воситалари иштирокида бўлиб ўтаётган йиғилишда Жаҳонгир Ортиқхўжаев «герб ва бошқа рамзий белгиларини алмаштириш билан бирга мазкур рамзлар шаҳар бўй-бастини, бугуни ва келажагини англатиши лозимлигини» айтди.
Шунингдек, мазкур рамзларни халқ орасида оммалаштириш учун тарғиб қилиш кераклиги, эзгу ғоялари юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш лозимлигини таъкидлади.
Ҳозирда Тошкент рамзлари айнан қандай бўлиши ҳақида аниқ таклифлар йўқ.
Изоҳ (0)