Марокаш агарда ЖЧ—2026 мезбонлиги унга бериладиган бўлса, ФИФАга 5 миллиард АҚШ доллари миқдорида фойда келтиришини маълум қилди, деб ёзади «Sports.ru».
Бу ҳолатда ҳар бир учрашувга кириш чиптасининг ўртача нархи 200 долларни ташкил этади.
Олдинроқ ФИФА инспекторлари Марокашнинг имкониятларини 5 баллик тизимда 2,7 га баҳолаган эди. Улар мамлакатда турнир инфраструктурасини шакллантиришга уруниш катта таваккал эканлигини айтиб, огоҳлантиришган эди.
ЖЧ—2026 ни ўтказадиган мамлакат номи 13 июнь куни Москвадаги ФИФА конгрессида, ЖЧ-2018 стартига 1 кун қолганда эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Марокашдан ташқари Жаҳон Чемпионати мезбонлиги учун АҚШ, Канада, Мексика қўшма ариза топширган ҳолда даъвогарлик қилмоқда.
Мазкур мундиал 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи Жаҳон Чемпионати ҳисобланади. Иштирокчилар 16 гуруҳга ажратилади ва дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар плей-оффга йўлланма олади.
Изоҳ (0)